FIFA Туркия ва Суриядаги зилзила қурбонларига 1 миллион доллар ажратди

Спорт

image

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) Туркия ва Суриядаги зилзиладан жабр кўрганлар учун 1 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда ташкилот ўз расмий сайтида хабар берди.

Маълум бўлишича, FIFA ажратган маблағлар зарурий ёрдам воситаларини сотиб олиш, тарқатиш ва жабрланганларни вақтинчалик бошпана билан таъминлаш учун ишлатилади.

“FIFA жамғармаси Туркия ва Суриядаги 40 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган ва совуқда кўплаб одамларни бошпанасиз қолдирган зилзилалар муносабати билан 1 миллион долларлик фавқулодда гуманитар ёрдам кўрсатади. Туркия футбол ассоциацияси (TFA) ва Сурия футбол ассоциацияси (SFA), халқаро ва маҳаллий ноҳукумат ташкилотлари билан маслаҳатлашувлардан сўнг, маблағни зарурий товарларни харид қилиш ва тарқатиш ишлари учун йўналтиради”, дейилади FIFA хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби Туркия ва Сурияда бўлган зилзилалардан зарар кўрганларга ёрдам бериш учун UNICEF'га 50000 фунт стерлинг (60315 доллар) хайрия қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

FIFA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг