FIFA рейтингининг энг охирги ўрнидаги жамоа 20 йил деганда ғалабага эришди

Спорт

image

Сан-Марино терма жамоаси футболчилари UEFA Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган ўйинда ўз уйида Лихтенштейн терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ягона гол 53-дақиқада ҳужумчи Нико Сенсоли томонидан киритилди. 

Сан-Марино жамоаси ўз тарихидаги иккинчи ва 2004 йилнинг 28 апрелидан бери биринчи ўйинда ғалаба қозонди. Ўшанда жамоа ўз майдонида лихтенштейнлик рақибларини ўртоқлик учрашувида мағлуб этган (1:0). Шундан сўнг Сан-Марино жамоаси 142 учрашув ўтказиб, 136 та мағлубият ва 6 та дуранг қайд этган. Сан-Марино терма жамоаси Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) рейтингида охирги, 210-ўринни эгаллаб турибди.

Лихтенштейн терма жамоаси эса 40 учрашувдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Футболчилар сўнгги ғалабасини 2020 йил 7 октябрь куни Люксембург термасига қарши сафарда ўтказилган ўртоқлик учрашувида (2:1) қўлга киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Миллатлар лигаси Лихтенштейн Сан-Марино

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг