FIFA рейтинги янгиланди. Ўзбекистон нечанчи поғонада?

Спорт 13842
image

Бутунжаҳон футбол уюшмаси (FIFA) ноябрь ойи якунларига кўра терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. 

Унга кўра, Ўзбекистон МТЖ Грузияга мағлуб бўлганига қарамай (0:1) 84-поғонани сақлаб қолган. 

Сречко Катанец шогирдлари Осиёда 11-рақамда қайд этилган. “Оқ бўрилар”дан юқорида Эрон (21-ўрин), Япония (26), Жанубий Корея (33), Австралия (35), Саудия Арабистони (48), Қатар (51), БАА (70), Хитой (74), Ироқ (75) ва Уммон (78) жойлашган.

Шунингдек, кучли учликда ҳеч қандай ўзгариш кузатилмаган. Бельгия терма жамоаси 1828 очко билан ҳамон пешқадамлик қилишда давом этмоқда. Бразилия иккинчи, Франция учинчи поғонада қайд этилган. “Пентакампеонлар” ҳисобида 1826, “хўрозлар”да эса 1786 очко мавжуд.

Рейтингнинг кейинги ўринларида Англия (1755), Аргентина (1750) эса бешинчи ўринга кўтарилиб олди. Ҳар икки жамоа янгиланган жадвалда Италияни (1740) ортда қолдирган. Испания (1704), Португалия (1606), Дания (1654) ва Голландия (1653) термалари кучли ўнликка якун ясаб берган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МТЖ Сречко Катанец қўл остида 4 ўйинда 3 мағлубият (Швеция, Иордания, Грузия) ва бир ғалаба (Малайзия) қайд этган.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 792
Рейтинг: 3
t
×