FIFA рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон очко йўқотди
Спорт
−
09 Апрель 2020
5530Бугун, 9 апрель куни FIFA миллий жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон миллий жамоаси 1286 очко билан ўтган ойдаги ўрни – 85-поғонани сақлаб қолди.
Бутун дунёда спорт мусобақалари тўхтатилгани сабабли терма жамоаларнинг рейтингдаги ўрнида қарийб ўзгаришлар бўлмаган. Фақатгина Жанубий Судан миллий жамоаси бир поғона юқорига кўтарилган. Рейтингда Ўзбекистон 3 очко йўқотган ва Беларусь очколари 3 очко кўпайган.
Ўзбекистон миллий жамоаси Осиё жамоалари ичида 12-ўринни эгаллаган. ЖЧ-2022 саралашидаги Ўзбекистоннинг гуруҳдошлари: Саудия Арабистони 67, Фаластин 103, Яман 144, Сингапур эса 157-поғонадан жой олган.
ФИФА рейтингида юқори ўнталикка Бельгия – 1765 очко, Франция – 1733, Бразилия – 1712, Англия – 1661, Уругвай – 1645, Хорватия – 1642, Португалия – 1639, Испания – 1636, Аргентина – 1623, Колумбия – 1622 киритилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь