FIFA президентининг қанча маош олиши очиқланди

Спорт

image

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) президенти Жанни Инфантино 2023 йил бонуслар билан бирга жами 4,13 миллион Швейцария франки (тахминан 4,67 миллион АҚШ доллари) маош олган. Бу ҳақда ташкилот молиявий ҳисоботида маълум қилинди.

Инфантинонинг маоши ўтган йили 33 фоизга, яъни  126 минг АҚШ долларига ошган. Ҳозирда мутахассис бир йил давомида 2,78 миллион АҚШ долар маош олади.

Гап шундаки, 2022 йилда Инфантино Қатар мезбонлик қилган Жаҳон чемпиони учун салкам 2 миллион АҚШ доллар бонус олган.

Қайд этиш жоиз, Инфантинодан олдинги ташкилот раҳбари Зепп Блаттер 2014 йилги Бразилия мундиали учун шартнома бўйича 12 миллион АҚШ доллар бонусга эга чиққан. Блаттернинг йиллик маоши эса 3 миллион АҚШ долларни ташкил этган.

Маълумот учун, FIFA ташкилотга аъзо 200 тадан ортиқ федерация ва ассоциацияларга ҳар тўрт йилда 8 миллион долларгача пул маблағлари ажратади. Ўтган йили ташкилотга футболни ривожлантириш учун 470 миллион АҚШ доллар сарфланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанни Инфантино Зепп Блаттер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made