FIFA коррупцион ташкилотми? Инфантино жавоб берди

Спорт

image
0:00
0:00
download

FIFA президенти Жанни Инфантино ташкилотга қарши айтилган салбий баёнотларга изоҳ берди. Бу ҳақда “RMC Sport” хабар берди.

“Мени ва FIFA'ни нега танқид қилаётганингизни тушунмаяпман. Нега баъзи журналистларда биз ҳақимизда жуда ёмон тушунча шаклланган? Ёки мен журналистлар билан етарлича мулоқот қилмаяпманми? Биз камбағалларни футболга ҳар томонлама жалб этишга кўмаклашамиз”, дейди Инфантино.

Шунингдек, президент ўзига нисбатан коррупция билан боғлиқ нотўғри айбловлар қўйилаётганини таъкидлади.

“Менга шахсий ҳужумлар ҳам бор. Сиз мени ёқтиришингиз шарт эмас. Бизни кўпроқ коррупцион ташкилот сифатида айблашади. Фактларга таянишингизни сўрайман. Мен жамоам билан астойдил ишлаяпман”, дея қўшимча қилди ташкилот раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Жанни Инфантино 16 март куни Руанда пойтахти Кигали шаҳрида бўлиб ўтган FIFA'нинг 73-конгрессида ташкилот президенти сайловида ягона номзод сифатида ғалаба қозонди. Энди у 2027 йилгача ўз лавозимида фаолият юритади.


Мақола муаллифи

Теглар

FIFA Инфантино

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг