ФИФА Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати иштирокчилари сони ва турнир санасини ўзгартирди

Спорт

image

ФИФА ташкилоти Клублар ўртасида жаҳон чемпионатининг иштирокчилари сонини 24 тага оширишга қарор қилди. Бу ҳақда ФИФАнинг расмий сайтида маълумот берилди

24 та жамоа иштирокидаги илк жаҳон чемпионати 2021 йилнинг июнь ва июль ойларида ўтказилиши белгиланди. Маълумот учун, ушбу санада ФИФА миллий терма жамоалар ўртасида Конфедератциялар кубоги мусобақасини ўтказиши керак эди.

Энди бундан буён, Конфедератциялар кубоги мусобақаси ўтказилмайди. Унинг ўрнига эса клублар ўртасида жаҳон чемпионати ташкил этилади ва бу мусобақа ҳар тўрт йилда бир марта ўтказилади.

Олдинроқ, Европанинг топ клублари клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қарши бойкот эълон қилишмоқчилиги айтилган эди. Уларнинг фикрига кўра, бу мусобақа шундоқ ҳам узоқ давом этадиган мавсум учун ортиқчалик қилади. Натижада футболчиларнинг мавсум аввалида дам олишлари учун етарли вақт қолмайди. Бу эса кейинги мавсум давомида футболчиларнинг жисмоний ҳолати бўйича муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

ФИФА

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг