FIFA Хорватиянинг бекор қилинган голи юзасидан расмий изоҳ берди

Спорт

image

FIFA 2026 йилги Жаҳон чемпионати 1/16 финали доирасидаги Португалия – Хорватия учрашувида бекор қилинган гол бўйича расмий баёнот билан чиқди.

Учрашув Португалиянинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Баҳснинг ҳал қилувчи палласида хорватлар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлганди, аммо Йошко Гвардиолнинг голи VAR текширувидан сўнг офсайд сабабли инобатга олинмади.

FIFA’нинг маълум қилишича, қарор қабул қилишда Adidas Trionda ўйин тўпи ичига ўрнатилган “Connected Ball” технологияси ҳал қилувчи аҳамият касб этган. Тўп ичидаги IMU сенсорлари Игор Матанович тўпни офсайд ҳолатида турган Марио Пашаличга етиб боришидан аввал унга текканини аниқлаган.

FIFA’нинг таъкидлашича, мазкур сенсорлар тўпга бўлган энг кичик тегинишларни ҳам аниқлай олади ва ҳакамларга аниқ ҳамда ишончли қарор қабул қилиш имконини беради.

Шу тариқа, Хорватиянинг голи бекор қилинди ва Португалия ғалабани сақлаб қолди. Португалияликлар кейинги босқичда Испания терма жамоасига қарши майдонга тушади. Бу баҳс жорий йилнинг 6 июль куни бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг