FIFA Исроил жамоаларига санкция қўлламайди

Спорт

image

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) шу йилнинг баҳорида Фаластин томонидан илгари сурилган талабга қарамай, Исроил жамоаларини халқаро турнирлардан четламасликка ва уларга қарши санкциялар қўлламасликка қарор қилди. Бу ҳақда “One” хабар беради.

Манбага кўра, бу қарор якунда октябрь ойи бошида бўлиб ўтадиган FIFA конференциясида тасдиқланади.

Ёз охирида Халқаро футбол федерацияси Фаластин футбол ассоциациясининг Исроил футбол федерациясига оид таклифларига мустақил ҳуқуқий баҳо олгани ҳақида маълумот пайдо бўлди. 

Қайд этилишича, ушбу баҳолаш натижалари октябрь ойидаги анжуманда муҳокама қилиш учун FIFA кенгашига тақдим этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Фаластин Исроил Халқаро футбол федерацияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made