FIFA Испания футбол федерацияси раҳбарини “шилқимлиги” учун дисквалификация қилди
Спорт
−
27 Август 2023
16350FIFA Испания футбол федерацияси раҳбари Луис Рубиалесни 90 кунга дисквалификация қилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, федерацияси раҳбари Луис Рубиалес жорий йилнинг 20 август куни Аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финалида ғалаба қозонган испаниялик футболчиларни тақдирлаш маросимида ярим ҳимоячи Женнифер Эрмосонинг лабидан ўпган. Бунинг ортидан эса терма жамоа аъзолари ва мураббийлар штаби Рубиалеснинг устидан FIFA'га шикоят қилган.
Футболчиларнинг айтишича, бу ҳолат биринчи навбатда спортга бўлган хурматсизлик. Иккинчидан жинсий зўраволикни ифодаловчи бундай ҳаракатлар учун қонуний жазо берилиши керак.
Бироқ Рубиалес мазкур ҳолат ўзаро келишув асосида содир этилганини даъво қилмоқда, Эрмосо эсп бунинг аксини айтмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, FIFA Тартиб-интизом қўмитаси Эрмосони ҳимоя қилиш учун иккита буйруқ чиқарган ва Рубиалес ҳамда федерация раҳбариятидан футболчи ва унинг яқинлари билан шахсан ёки учинчи шахслар орқали алоқа қилмасликни сўраган.
“Рубиалесга эса ўзини қонуний ҳимоя қилиш имкони берилади, FIFA органлари унга тўлиқ ишонади ва шу йўл билан адолат қарор топишига умид қилади. FIFA унинг айбсизлиги тўлиқ исботланиши учун ҳимояни бошлаш имконияти берилганини тасдиқлайди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Тартиб-интизом қўмитасининг бугун, 26 август куни қабул қилган қарори билан Луис Рубиалес 90 кунга дисквалификация қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Замбия терма жамоаси бош мураббийи Брюс Мвапе футбол бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати доирасидаги Коста-Рикага қарши кечган сўнгги ўйинидан 2 кун аввал футболчиларидан бирининг кўкрагига тегингани ва бунинг ортидан мураббийга нисбатан судда иш очилган эди.
LiveБарчаси