ФИФА 2022 йилги Жаҳон чемпионатини Қатардан олиб қўйиши мумкин
Спорт
−
21 Июнь 2019
6751Футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон чемпионати Қатар давлатида ўтказилмаслиги мумкин. Бу ҳақда "Championat.com" нашри хабар тарқатди. Эслатиб ўтамиз, нуфузли мусобақанинг Қатарда ўтказилиши ҳақидаги қарор 2010 йилнинг 2 декабрида Цюррихда эълон қилинган эди.
Қатар чемпионатни ўзида ўтказиш учун мутасаддиларга пора берган бўлиши мумкин. Агар бу каби айбловлар тасдиқланса, мусобақа мезбонлиги ўзгартирилиши мумкин. Айни пайтда ФИФА Қатар билан жаҳон чемпионати мезбонлигини мамлакатда сақлаб қолиш учун махфий музокаралар ўтказмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилги Жаҳон чемпионатини ўзида қабул қилиш учун Қатардан ташқари АҚШ, Япония, Жанубий Корея ва Австралия давлатлари давогарлик қилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь