FIDE Жаҳон кубоги: бир нафар ўзбекистонлик шахматчи кейинги босқичда

Спорт

image

Россиянинг Сочи шаҳрида давом этаётган FIDE Жаҳон кубоги иккинчи босқичининг эркаклар ўртасидаги иккинчи босқич беллашувларида ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган 5 нафар шахматчи ўз ўйинларини якунлади. 

Нодирбек Абдусатторов ҳиндистон вакили Аравинд Читамбарамни мағлубиятга учратишнинг уддасидан чиқди ва кейинги босқичга йўл олди.

Нодирбек Ёқуббоев  чехиялик Давид Наваррага, Шамсиддин Воҳидов ўзидан рейтинги анча баланд, россиялик Сергей Карякинга имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этди. 

Жавоҳир Синдоров (Ўзбекистон) — Алиризо Фирузжа (Франция) ҳамда Жаҳонгир Воҳидов (Ўзбекистон) — Перез Домингез (АҚШ) ўртасидаги ҳар икки беллашув дуранг натижа билан якунлангани боис ғолиб “тай-брекда” аниқланади. Баҳслар бугун, 17 июнь куни ўтказилади.

Аёллар ўртасидаги беллашувларда АҚШ номидан иштирок этаётган 22 ёшли Гулруҳбегим Тоҳиржонова дунёнинг иккинчи рақамли шахматчиси ҳисобланган россиялик 23 ёшли гроссмейстер Александра Горячкинага ютқазиб қўйди ва мусобақадаги иштирокини якунлади. Улар ўртасидаги биринчи беллашувда ҳам Александра ғалаба қозонган эди.

Ўзбекистон номидан баҳсларда қатнашган Нилуфар Ёқуббоева ҳамда Умида Омонова ўз юришини анча эрта якунлаган эди. Ёқуббоева перулик Дейси Кори Телиога, Омонова эса рейтинги анча юқори бўлган Мўғулистон терма жамоаси аъзоси Батхи Монгонтуулга имкониятни бой бериб, илк босқичдаёқ турнирдан чиқиб кетган эди.

Маълумот учун, FIDE (Халқаро Шахмат Федерацияси) Жаҳон кубоги баҳслари жорий йилнинг 11 июлидан 8 август кунига қадар Россиянинг Сочи шаҳрида ўтказилмоқда. Умумий соврин жамғармаси 2 000 000 доллардан зиёд бўлган мусобақада дунёнинг энг кучли 206 нафар эркак, 103 нафар аёл шахматчилар иштирок этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳонгир Воҳидов Нодирбек Ёқуббоев Шамсиддин Воҳидов Жавоҳир Синдоров Нодирбек Абдусатторов Гулруҳбегим Тоҳиржонова FIDE Жаҳон кубоги

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг