FIDE 2028 йилги Номзодлар турнири саралаш тизимини ўзгартирди

Спорт

image

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) Кенгаши 2028 йилда эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказиладиган Жаҳон шахмат номзодлари турнири учун саралашнинг янги форматини тасдиқлади. Бу ҳақда федерациянинг расмий сайтида хабар берилди.

Янги тартибга кўра, эркаклар ўртасида Grand Swiss, Total Chess, Жаҳон кубоги ва FIDE цикли мусобақаларининг энг яхши икки нафар иштирокчиси Номзодлар турнирига йўлланма олади.

Аёллар ўртасида эса Grand Swiss, Гран-при, Жаҳон кубоги ва FIDE цикли мусобақаларининг энг яхши икки нафар иштирокчиси Номзодлар турнирида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Шу билан бирга, аввалги саралаш циклида амал қилган рейтинг орқали йўлланма бериш тизими бекор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, эркаклар ўртасидаги навбатдаги жаҳон чемпионлиги учун баҳс 2026 йил 23 ноябрдан 17 декабргача бўлиб ўтади. Унда амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу ўзбекистонлик Жавоҳир Синдоровга қарши дона суради. Синдоров Номзодлар турнири ғолиби сифатида ушбу баҳсда иштирок этади.

Аёллар ўртасидаги Номзодлар турнирида ҳиндистонлик Рамешбабу Вайшали ғолиб чиққан. Амалдаги жаҳон чемпиони эса хитойлик Жу Вэнцзюнь ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг