Февралда ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда?
Бу қизиқ
−
30 Январь
51206Ўзгидромет 2025 йил февраль ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Бу йил февраль ойи 6-7 кун давомида сақланиб турадиган қуруқ об-ҳаво билан бошланади.
Ушбу давр бошида ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража совуқ, кундуз кунлари 3-8 даража илиқ атрофида бўлади. 6-7 февраль кунларига келиб, нисбатан илиқлашади, кундуз кунлари ҳаво 12-15 даража илиққача, шимолда 5-8 даража илиққача исийди.
Кейинчалик, ойнинг охиригача, ҳарорат кечалари 2-7 даража илиқдан 3-8 даража совуққача, кундуз кунлари 10-15 даража илиқдан 0-5 даража илиққача, шимолда кечалари 2 даража совуқ-3 даража илиқдан 8-13 даража совуққача, кундуз кунлари 5-10 даража илиқдан 0-5 даража совуққача ўзгариб туриши кутилмоқда.
Республика ҳудуди бўйича биринчи ўн кунлик охирида асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳар ўн кунликда 2-3 кундан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда.
Февраль ойида республика ҳудуди бўйича ойлик ёғингарчилик миқдори ўртача кўп йиллик қийматлардан кўп бўлмайди.
Иқлим маълумотларига кўра, февраль ойи январь ойига нисбатан ўртача 2-2,5 даражага, тоғларда 1-1,5 даражага илиқроқ бўлади.