Февралда Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунё етакчисига айланди

Жамият 11065
image
-

Жорий йилнинг февраль ойида дунё бўйлаб марказий банклар жами 6 тонна олтин сотди. Бу 2020 йилдан бери кузатилмаган соф сотувлар учун кетма-кет иккинчи ойдир. Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши маълум қилди. 

Бироқ, йил бошидан бери жами 18 тоннага камайганига қарамай, жаҳон олтин захиралари ҳанузгача 35,6 минг тоннадан ошади, бу 1990 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир.

Таъкидланишича, февраль ойида фақат оз миқдордаги банклар фаол бўлган, бир ёки иккита банк яна сезиларли ўзгаришлар билан ҳукмронлик қилган.

Ўзбекистон бу ойда энг кўп сотувчи бўлиб, олтин захираларини 22 тоннага қисқартириб, 339 тоннага етказган, бу эса 2020 йил декабрь ойидан бери олтин захираларининг энг паст даражасидир. Айтилишича, бу Ўзбекистоннинг сўнгги йиллардаги биринчи йирик битими эмас.

“Бошқа марказий банкларнинг соф сотувини оддий деб аташ мумкин. Қозоғистон январдаги 17 тоннадан сўнг февраль ойида яна 5 тонна олтин сотди. Мамлакатнинг олтин захиралари ҳозирда 380 тоннани ташкил этади, бу 2020 йил июнидан бери энг паст кўрсаткичдир”, дейилган мақолада.

Қайд этилишича, Қатар (6 тонна), Мўғулистон (1 тонна) ва Германия (1 тонна) бу ойнинг бошқа муҳим сотувчилари бўлган.

“Туркия февраль ойида ўз захираларига 25 тонна олтин қўшиб, соф харидорлар орасида устунлик қилди. Шундай қилиб, йил давомида харидлар 35 тоннадан ошди, умумий олтин захиралари эса 429 тоннагача ошди”, дейилган хабарда.

Маълум қилинишича, февраль ойида Ҳиндистон 2,6 тонна олтин сотиб олиб, умумий захирасини 758 тоннага етказган. Ривожланган бозорда ягона фаол харидор бўлган Ирландия бир ой ичида ўз захираларига 1 тонна олтин қўшган. Мамлакатнинг жами олтин захиралари ҳозирда 11 тоннадан ортиқни ташкил этади, бу Ирландия Марказий банки олтин сотиб олишни бошлаган 2021 йил август ойининг охирига нисбатан 88 фоизга кўп.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 418
Рейтинг: 3
Теглар
t
×