Ферран Торрес ПСЖга ўтишга розилик берди

Спорт

image

Испания миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ферран Торрес “Барселона”дан Франциянинг “Пари Сен-Жермен” клубига ўтишга розилик берди. Бу ҳақда журналист Лука Бендони хабар қилди.

Манбага кўра, футболчининг ўзи ҳам “Барселона” билан шартномани узайтириш борасида юзага келган муаммолар туфайли ушбу трансферга қизиқиш билдирган. Торреснинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йил июнига қадар мўлжалланган.

26 ёшли Торрес 2022 йилдан буён “Барселона” сафида тўп суриб келмоқда. У клуб билан уч марта Испания чемпионлиги, бир марта Испания Суперкубоги ва бир марта Испания Кубогини қўлга киритган.

Футболчи фаолияти давомида “Валенсия” ва Англиянинг “Манчестер Сити” клубларида ҳам ўйнаган. “Манчестер Сити” билан Англия Премьер-лигаси ва Англия Лига кубогида ғолиб чиққан бўлса, “Валенсия” сафида Испания Кубогини қўлга киритган.

Испания миллий терма жамоаси билан эса 2024 йилги Европа чемпионати ҳамда 2023 йилги Миллатлар лигасида чемпион бўлган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг