Фермер хўжалигида ёнғин. Қоровул нобуд бўлди
Жамият
−
12 Февраль 2019
6439Қорақалпоғистоннинг Қонликўл туманида туманида “Жайҳун” ОФЙда жойлашган “Азиз замин” фермер хўжалиги қоровули ёнғин қурбони бўлди. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда.
Воқеа кеча, 11 февраль куни содир бўлган. Фермер хўжалиги дала майдонидаги вагонча ёниб кетган.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида вагончанинг 22 кв метр майдонида ички қисми, жиҳозлари ёниб зарар кўрган ва ёнғин ўчириш вақтида юқоридаги фермер хўжалиги қоровули О.О.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.
Ёнғин электр иситиш печини ёқиб назоратсиз қолдириши оқибатида келиб чиққанлиги аниқланган.
Суриштирувни ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси