Фазо: Қора туйнук юлдузни парчалаб юборди

Олам 12792
image

Галактиканинг марказида Қора туйнук юлдузни парчалаб ташлади. Бу ҳақда Россия Фанлар академиясининг космик тадқиқотлар институтига таяниб, РИА Новости хабар бермоқда. 

Россия космик астрофизик обсерваторияси  “Спектр-РГ” галактика марказида супермассив Қора туйнук томонидан юлдуз вайрон бўлишининг бошланишини қайд этган. 

"Спектр-РГ" қуёшдан икки ярим миллиард ёруғлик-йил масофада галактика марказида супермассив Қора туйнук юлдузга яқинлашиб келишидан бошлаб қайд этган”, дейилади институт хабарида. 

Таъкидланишича, парчаланган юлдуз моддалари аккрецион диск ҳосил қилмоқда ва секин-аста Қора туйнукка сингиб кетмоқда. 

Институтнинг маълум қилишича, айнан ушбу аккрецион дискдан чиққан ёруғлик олдинроқ ўзини ёрқин ва юмшоқ рентген SRGe J131014.2+444315 манбаси сифатида намойиш қилган. Ушбу ҳолат обсерваториянинг "Спектр-РГ" бортида eROSITA телескопи билан учинчи маротаба текширилганда аниқланган.

Маълумот ўрнида, "Спектр-РГ"  2019 йилда космосга учириб юборилган. Шу йилнинг октябрь ойида қурилма ердан бир ярим миллион километр узоқликдаги масофага етиб борган. Обсерватория эса осмонни 3 маротаба тўлиқ сканер қилишга муваффақ бўлган. 

Лавочкин илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасида қурилган обсерватория иккита телескопни ўз ичига олади: Макс Планк номидаги Бегона ер физика институтининг (Германия) eROSITA ва  Россия Фанлар академиясининг космик тадқиқотлар институти ва Серовдаги эксперименталфизика Бутунроссия тадқиқотлар институти, шунингдек, Хантсвилледаги ( Алабама штати) Маршал номидаги Космик парвозлар маркази томонидан яратилган ART-XC.

Қайд этилишича, "Спектр-РГ" нинг мақсади бутун осмонни юқори аниқликда суратга олиш орқали тўрт йил ичида коинот харитасини тузиш. Жами 8 та харита, ҳар бири олти ой давомида битказилади. Энг сўнгида эса саккизта харитадан энг аниғи 2025 йиллар атрофида якунланади ва эълон қилинади.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 486
Рейтинг: 2.9
t
×