Самода “рақсга тушувчи” юлдуз аниқланди

Олам

image

Жанубий Европа Расадхонаси олимлар гуруҳи дунёдаги энг кучли телескоплардан бири ёрдамида “рақсга тушувчи“ юлдузни аниқлади. Ушбу юлдуз қора туйнуклар ёнида бўлиши мумкинлигини 100 йил олдин Алберт Эйнштейн башорат қилган эди.

“Эйнштейн томонидан 1915 йилда билдирилган назарияда бир жисм бошқаси атрофида доимий орбитага эга бўлиши шарт эмаслиги таъкидланганди. Астрономлар томонидан Сомон йўлининг марказида кашф этилган юлдуз, Эйнштейн айтганидек классик эллипс эмас, балки гулга ўхшаш орбита асосида қора туйнук атрофида айланади“, дейилади расадхонанинг баёнотида.

Бу ғайриоддий орбитага эга бўлган юлдуз Sagittarius ​А деб номланувчи жисм атрофида айланаётгани аниқланган. Катта эҳтимол билан ушбу жисм қора туйнук ҳисобланади.

“Sagittarius ​А ҳаддан ташқари улкан қора туйнук бўлиши эҳтимоли юқори. Унинг массаси Қуёшнинг массасидан 4 миллион баравар каттадир“, дейди Макс Планк номидаги Германия само физикаси институти директори Райнхард Гензел.

Баёнотда шунингдек, Sagittarius ​А объекти Қуёшдан 26 минг ёруғлик йили узоқликда жойлашганлиги айтилган. Унинг атрофидаги зич жойлашган юлдузлар тўплами олимлар учун экстремал тортишиш физик ҳодисаларини ўрганиш учун ноёб лаборатория вазифасини ўташи таъкидланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коинот Юлдуз Қора туйнук

Баҳолаганлар

164

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг