Файзуллаевнинг жамоаси қишки йиғинда Ўзбекистон клуби билан ўйнайди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Аббосбек Файзуллаев тўп тепадиган Россиянинг ЦСКА клуби қишки йиғин доирасида Ўзбекистоннинг “Андижон” клуби билан ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу ҳақда Москва клуби ўз Telegram-саҳифасида маълум қилди.

ЦСКА футбол клуби йиғинда “Торпедо”, “Химки”, “Родина” ва Ўзбекистоннинг “Андижон” клублари билан ўйнайди.

“Армиячилар”нинг “Химки” билан ўйини 25 январь куни Абу-Дабида бўлиб ўтса, 16 февраль куни “Родина” билан, 20 февраль куни эса “Химки” билан Туркияда ўйин ўтказади.

ЦСКА-Андижон баҳси эса 1 февраль куни бўлиб ўтади. Мазкур учрашув ҳам Россия клубининг Туркиядаги йиғини доирасида ўтказилиши режа қилинган.

Жамоанинг “Партизан”га қарши ўртоқлик ўйини эса номаълум сабабларга кўра бекор қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Андижон ЦСКА Аббосбек Файзуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг