Файзуллаевга ЦСКА сардорининг ёнидан жой ажратилган – Қаҳҳор Мўминов
Спорт
−
03 Ноябрь 2023
6552“ProSports Management” агентлигининг Осиё бўлими бошлиғи Қаҳҳор Мўминов 20 ёшли ўзбекистонлик вингер Аббосбек Файзуллаевнинг ЦСКА сафидаги омадли дебюти ҳақида фикр билдирди.
“Аббосдан яхши стартни кутган эдик десам, ёлғон гапирган бўламан. Аббос шу пайтгача ўз имкониятидан оқилона фойдаланиб келган. Энг муҳими, Аббосни Москвада жуда илиқ кутиб олишди. Акинфеев ва бошқа етакчилар унга ёрдам берди. Клубдагиларнинг барчаси Файзуллаевга яхши туртки бўлди. Айтганча, Файзуллаевга кийиниш хонасида жамоа сардорининг ёнидан жой ажратилган. Бу эса шарафдир”, дейди Мўминов.
Жорий мавсум ўзбекистонлик футболчи ЦСКА сафида умумий 12 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Маълумот учун, Файзуллаевнинг Москва клуби билан шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган. “Transfermarkt”га кўра, 20 ёшли футболчининг қиймати 2 миллион еврони ташкил этади.
LiveБарчаси