Файзуллаев ЖЧнинг энг тезкор футболчиси бўлиб турибди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев 2026 йилги Жаҳон чемпионатида ҳозирга қадар қайд этилган энг юқори тезлик соҳиби бўлди. Бу ҳақида “Sofascore” портали хабар берди.

Портал маълумотларига кўра, ўзбекистонлик футболчи турнир давомида соатига 36,0 километр тезликка эришган. Бу кўрсаткич ҳозирча Жаҳон чемпионати иштирокчилари орасидаги энг яхши натижа ҳисобланади. Файзуллаевдан кейинги натижа Хорватия терма жамоасининг ҳимоячиси Йосип Станишичга тегишли. У дастлабки тур баҳсида 35,9 километр тезлик қайд этган. Ушбу рўйхатда 3-ўринни соатига 35,8 километр тезлик билан Кот-д’Ивуарлик ҳимоячи Вильфрид Синго эгаллаган.

Файзуллаев мазкур натижани Ўзбекистон терма жамоасининг Колумбияга қарши баҳсида қайд этган. Учрашув давомида ярим ҳимоячи бир неча бор юқори тезликда ҳаракат қилиб, рақиб ҳимоячилари учун жиддий муаммолар туғдирган эди.

Маълумот учун, Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги илк голига ҳам муаллифлик қилди.

Элатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси биринчи турда Колумбияга қарши майдонга тушди ва 3:1 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Жаҳон чемпионати Аббосбек Файзуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг