Файзуллаев ЦСКАда ойнинг энг яхши футболчиси бўлди
Спорт
−
15 Октябрь
2370Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Аббосбек Файзуллаев ўзи тўп тепадиган Россиянинг ЦСКА клубида сентябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
21 ёшли футболчи сентябрь ойида “армиячилар” сафида 3 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Овоз йиғиш жараёнларида ўзбекистонлик вундеркинд 53 фоиз овоз тўплади. Унинг яқин таъқибчиси Иван Обльяков 18 фоиз билан 2-ўринни банд этди.
Жорий мавсум ярим ҳимоячи ЦСКАда жами 13 та баҳсда иштирок этиб, 2 та гол ва 5 та ассистга муаллифлик қилди. Файзуллаев бунгача бир неча маротаба ЦСКАда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Файзуллаев жароҳати сабаб Ўзбекистон миллий терма жамоасининг БААга қарши ўйинини ўтказиб юбориши мумкинлиги хабар қилинганди.
LiveБарчаси