Файзуллаев ЦСКА сафига бориб қўшилди
Спорт
−
14 Февраль
5546Осиё кубоги якунланганидан сўнг бироз муддат таътилга чиққан Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Аббосбек Файзуллаев бўлажак ўйинларга тайёргарлик кўриш учун айни пайтда Туркияда бўлиб турган клубига бориб қўшилди.
Маълум бўлишича, Белек шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаётган Москванинг ЦСКА клуби 3 та ўртоқлик ўйини ўтказади. Мазкур йиғинда Файзуллаев ҳам иштирок этади.
Москваликлар 16 февраль куни “Родина”, 20 февральда “Химки” ва 24 февраль куни эса ҳамшаҳарлари “Динамо” билан баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Файзуллаевни “Бавария” скаутлари кузатиб бораётгани хабар қилинганди. Шунингдек, 20 ёшли футболчининг агенти мижозига немис клуби қизиқиш билдираётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15