“Бавария”нинг қизиқиши қай даражада рост? Файзуллаевнинг агенти жавоб берди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москванинг ЦСКА клуби аъзоси Аббосбек Файзуллаевнинг агенти Қаҳҳор Мўминов мижозига Германиянинг “Бавария” клубидан қизиқиш билдирилаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Бу ҳақда Мўминов “Championat.com”га берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Албатта, кўплаб клубларнинг скаутлари Аббосни кузатиб бормоқда ва кўпчилик унга қизиқиш билдирмоқда, аммо “Бавария”нинг қизиқиши ҳақида ҳеч нарса билмаймиз. Ҳозир асосийси эътибор Аббоснинг бироз дам олиши ва мавсумга тайёргарлик кўриш учун ЦСКАга қўшилишига қаратилган”, дейди Мўминов.

Жорий мавсумда 20 ёшли Аббосбек Файзуллаев ЦСКА сафида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 9 та голга ассистентлик қилди. “Transfermarkt” портали футболчининг нархини 4 миллион еврога баҳоламоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аббосбек Файзуллаевнинг ўйинларини Мюнхен клуби скаутлари кузатиб бораётгани хабар қилинганди. 

Қайд этиличича, “Бавария” вакиллари футболчини Ўзбекистон U-23 терма жамоасидаги ўйинларини ҳам катта қизиқиш билан томоша қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бавария ЦСКА Аббосбек Файзуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг