Файзуллаев Олимпиадада қатнашиши билан боғлиқ саволга жавоб берди
Спорт
−
31 Май
8783Москванинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига боришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Файзуллаев “Матч ТВ” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Май ойида Ўзбекистон терма жамоаси U-23 Осиё кубоги финалига чиқди ва илк бор Олимпиадада қатнашиш имкониятини қўлга киритди.
“Владимир Федотов билан Олимпиадада қатнашишим борасида ҳали гаплашмадик. Олимпиада спортчилар учун жуда катта турнир бўлиб, бу уларнинг ҳаётида ягона бўлиши мумкин. Тарихда биринчи марта Олимпия ўйинларида иштирок этиш имкониятига эга эканлигимдан хурсандман. Ўтган сафар мен кетганимда федерация ва клуб ўртасида алоқа ва келишув бор эди. Агар клуб мени баҳорда ёшлар ўртасидаги Осиё кубогига қўйиб юбормаганида, бу ерда хотиржам ўйнаб, жамоага ёрдам берган бўлардим”, дейди Файзуллаев.
Маълумот учун, 2024 йилги Олимпиада Парижда 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтади. Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси турнирдаги дастлабки ўйинини Испанияга қарши ўтказади.
LiveБарчаси