Фарзандини ҳожатхонага ташлаган аёлнинг номусига ким текканди?

Жамият

image

Аввалроқ, Сурхондарё вилоятининг Денов туманида аёл ўз фарзандини бозор ҳожатхонасида дунёга келтириб, сўнг уни ўша ҳожатхонага ташлаб кетгани ҳақида хабар берган эдик. 

Асли Сурхондарёнинг бош туманидан бўлган Ф.Т. аввалига боласи кутилмаганда туғилгани, уни ўлик туғилди, деб ўйлаганини айтганди. Орадан вақт ўтиб ҳақиқатлар ўртага чиқди. Маълум бўлишича, ўз фарзандини ҳожатхонага ташлаган она бу ишни ўз онаси, яъни чақалоқнинг бувиси билан бамаслаҳат қилган. 

Маълум бўлишича оилада 6 фарзанд – 2 нафар ўғил, 4 нафар қиз улғаймоқда. Ф.Т.нинг маълумоти ўрта-махсус, отаси ишлашга рухсат бермаганлиги учун уйида тикувчилик билан шуғулланиб келган. Унинг номусига амакисининг ўғли 1990 йилда туғилган ўзи билан бир маҳаллада яшовчи А.Т. теккан.

Бола 02.07.2019 йилда туғилган, онаси ва ўзидан бошқа ҳеч ким билмаган. Отаси ва ака-укасидан қўрққанидан, қариндош-уруғ, қўни-қўшнидан уялганидан онаси билан келишган ҳолда болани йўқ қилиш учун шу йўлни топган. Бола  ҳожатхона янги тозаланганлиги ва орқа томони билан тушганлиги сабабли ва ўз вақтида топилиб, тиббий ёрдам кўрсатилганлиги учун тирик қолган, ҳозирда саломатлиги яхши.

“Туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси оиладан хабар олди. Оила маҳалланинг оддий оилаларидан. Отаси ҳам, оила аъзолари ҳам воқеадан хабар топгач, яна бир хатоликка йўл қўйиб қўймаслиги учун уларга вазиятни борича қабул қилиши ва яна кескинлаштирмаслиги тушунтирилди. Ҳозир вазият назоратга олинди, болага гувоҳномани расмийлаштириш чораси кўрилмоқда”, дейди Сурхондарё вилояти Хотин-қизлар қўмитаси раиси Мавлуда Қобулова. 

Эслатиб ўтамиз, чақалоқ Деновдаги “Хабибобод” бозорида жойлашган аёллар ҳожатхонасида дунёга келган. Ф.Т, боланинг киндигини қўли билан узиб, унинг юзига ҳам қарамай ҳожатхона ўрасига улоқтирган. Орадан кўп ўтмай, чақалоқ йиғиси ҳожатхонадагиларга эшитилган. Уни ҳожатхона ўрасидан профилактика инспектори Акбар Ёқубов чиқариб олиб, ювунтирган ва дастлабки ёрдамни кўрсатган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

410

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг