Фармацевтика маркази директори ишдан кетди

Жамият

image

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Аъзам Орумбаевич Нортоев бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Алишер Исматиллаевич Темиров Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.  Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Темиров 2009 йил Тошкент фармацевтика институтини тамомлаган. Турли йилларда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси Янги тиббий техника қўмитаси раиси, Дори воситалар, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази бўлим бошлиғи, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги  директори ўринбосари, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори ўринбосари каби масъул лавозимларда ишлаган.

Алишер Темиров

Аъзам Нортоевни 2023 йил бошларида, марказда бўлим бошлиғи сифатида ишлаганида собиқ соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов порахўрликда айблаган. Аммо шундан етти ой ўтгач, 2023 йил сентябрида Нортоевнинг ўзи Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори этиб тайинланиши шов-шувга сабаб бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фармацевтика агентлигига ҳам янги раҳбар тайинланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Соғлиқни сақлаш Фармацевтика маркази

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made