“Фариданинг икки минг қўшиғи” яна “Оскар”га номзод бўлди

Маданият-санъат

image

Ўзбек киноижодкорларининг “Фариданинг икки минг қўшиғи” фильми АҚШ киноакадемиясининг “Оскар” мукофотига даъвогарлар қаторига киритилди. Кино “Энг яхши хорижий бадиий фильм” номинациясида дастлабки кенгайтирилган рўйхатдан жой олган.

“Фариданинг икки минг қўшиғи” фильми сценарийси ва режиссёри Ёлқин Тўйчиев. Фильмда ўтган аср бошларида Туркистонда содир бўлган сиёсий воқеалар таъсири бир оила мисолида ҳикоя қилинади. Сюжетга кўра, одамлардан узоқда учта хотини билан яшайдиган Комил тўртинчи марта уйланади. Оилага янги аёлнинг келиши ва бу минтақадаги сиёсий вазият билан боғлиқ низолар оиланинг бузилишига олиб келади.

Шунингдек, номзодлар рўйхатига 90 дан ортиқ фильм киритилган. Улар орасида россиялик режиссёр Кира Коваленконинг “Муштларни очиб” (“Разжимая кулаки”) фильми, украиналик режиссёр Наталя Ворожбитнинг “Ёмон йўллар” (“Плохие дороги”), қозоғистонлик режиссёр Одилхон Ержановнинг “Сариқ мушук” (“Желтая кошка”) ва бошқа фильмлар ҳам бор.

Маълумот ўрнида, 94-марта топширилаётган “Оскар” мукофотининг тақдирлаш маросими 2022 йил 8 февралда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон “Оскар” қўмитаси ўтган йили “Энг яхши халқаро бадиий фильм” номинациясида “Оскар” учун “Фариданинг икки минг қўшиғи” фильмини танлаган эди. Бироқ ўзбек фильми ўшанда “Оскар” мукофотига номзодларнинг дастлабки кенгайтирилган рўйхатига кира олмаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Оскар

Баҳолаганлар

806

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг