“Фариданинг икки минг қўшиғи” фильми яна бир нуфузли мукофотга даъвогар бўлди

Маданият-санъат

image

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Fox music cinema” студияси томонидан суратга олинган “Фариданинг икки минг қўшиғи” фильми “Олтин глобус”нинг бу йилги 78-“Хорижий тилдаги энг яхши фильм” номинациясида иштирок этиш учун танлаб олинди. Жорий йил 77 мамлакатнинг 138 та фильми “Хорижий тилдаги энг яхши фильм” номинациясига даъвогарлик қилмоқда. Бу ҳақда "Ўзбеккино" миллий агентлиги хабар берди.

“Фариданинг икки минг қўшиғи” фильмида ўтган асрнинг бошларида Туркистонда юз берган сиёсий воқеаларнинг шу юрт аҳолисига кўрсатган таъсири бир оила мисолида очиб берилади. 

Сценарий муаллифи ва режиссёр Ёлқин Тўйчиев, постановкачи оператор Баҳодир Йўлдошев, постановкачи рассом Бектош Ражабов, фильм директори Шавкат Ризаев.

Ролларда: Баҳром Матчонов, Юлдуз Ражабова, Элмира Раҳимжонова, Маржона Ўлжаева, Санобар Ҳақназарова, Нодира Хожиқулиева ва бошқалар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Оскар қўмитаси томонидан Оскар  мукофотининг “Энг яхши халқаро бадиий фильм” номинациясига Ўзбекистон номидан “Фариданинг икки минг қўшиғи” фильми илгари сурилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Олтин глобус

Баҳолаганлар

143

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг