Фарғонада аёллар кийимини ўмарган эркак қўлга тушди

Жамият

image

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида эркак бозордан сотувдаги 81 дона аёллар кўйлагини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Келтирилишича, воқеа жорий йилнинг 4 апрелидан 5 апрель кунига ўтар кечаси содир бўлган. Номаълум шахс Лойиҳавий кўчасида жойлашган бозорда қаровсиз қолдирилган жами нархи 5 600 000 сўмлик 81 дона аёллар кўйлакларини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган. Ҳолат бўйича Қўқон шаҳарлик С.Б. ИИБга мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни П.Д. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона ИИБ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made