Фарғонага сел келди

Жамият

image

Кеча, 27 май куни Фарғона туманидаги Ёрдон қишлоғига соат 16:10 ларда сел келди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, қишлоқ ҳудудида кучли ёмғир ёғиши натижасида сой йўлидан сел оқимлари оқиб ўтган. Натижада шу ҳудуддаги автомобиль йўлига сел оқимлари ўзи билан қум-шағал, тупроқ массасини олиб келган. 

“Воқеа жойига етиб борган ФВБ ҳамда тегишли хизматлар томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва тан жароҳати олганлар тўғрисидамаълумотлар  келиб тушмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона сел

Баҳолаганлар

707

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг