Фарғонадаги ЙТҲда ёши 60 дан ошган аёллар вафот этди
Жамият 16 Ноябрь 09:59
3808
Кеча, 15 ноябрь куни Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 2 киши бевақт ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
15 ноябрь куни соат 12:30 да 61 ёшли М.Т. Spark автомобилида Тошкент-Ўш автомобил йўли бўйлаб Андижон шаҳридан Қўқон шаҳрига кетаётган вақтида, Меҳнатобод қишлоғи ҳудудида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўртасидаги икки томонлама ҳаракатланиш йўналишини ажратувчи бетон тўсиққа урилган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.Т.га нисбатан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда ва натижасига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.