Фарғонадаги ЙТҲда 74 ёшли ҳайдовчи вафот этди
3-саҳифа
−
27 Июль
5122Кеча, 26 июнь куни Фарғона вилоятида “Ваз-2106” русумли автомобиль ҳайдовчиси Cobalt’га урилиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хабар берди.
Қайд этилишича, соат 14:30 ларда 1950 йилда туғилган ҳайдовчи Н.Э. “Ваз-2106” русумли автомобилида 4Р-112 “Фарғона ҳалқаси” автомобиль йўлининг 228-километрида қайрилиб олиш жойида ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган 1987 йилда туғилган ҳайдовчи Т.Р. бошқарувидаги Cobalt русумли автомобилига йўл бермай қайрилиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Оқибатда “Ваз-2106” русумли автомобиль ҳайдовчиси Н.Э. тан жароҳати билан Қўштепа тумани марказий шифохонасига ётқизилган ва кўрсатилган ёрдамга қарамасдан шифохонада вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда Lacetti бетонга урилиши оқибатида ҳайдовчи ва йўловчи вафот этганди.