Фарғонадаги кафега ўт кетди (видео)
3-саҳифа
−
11 Май 2446 1 дақиқа
Бугун, 11 май куни Фарғона шаҳрида жойлашган кафелардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, соат 12:16 да Фарғона шаҳар “Ибрат” МФЙ Аҳмад Фарғоний кўчасида жойлашган “Мираж” кафесида ёнғин бўлаётганлиги юзасидан 112 тизими отқали ФВБ га хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари ҳодиса жойига 12:18 да етиб бориб, 12:23 да ёнғин ўраб олинган ва 12:30 да батамом ўчирилган.
Билдирилишича, ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда. Ёнғиндан 100 квадрат майдон сақлаб қолинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманидаги озиқ-овқат бозори ёниб кетган эди.
Live
Барчаси