Фарғонадаги фожиада вафот этган ва жабрланганларнинг оиласига моддий ёрдам берилади
3-саҳифа
−
31 Июль 2023
7401Аввалроқ Фарғонадаги 4 қаватли бинонинг ертўласида жойлашган караоке кафесида содир бўлган ёнғин оқибатида 6 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. Мазкур ҳодисадан жабрланган ва ҳалок бўлган фуқароларнинг оиласига 10 миллион сўмдан моддий ёрдам ажратилади. Бу бўйича Халқ депутатлари Қува туман кенгашининг махсус қарори қабул қилинди.
Қарор билан, Қува тумани “Пастки Хонобод” МФЙда яшаган, 18 ёшли марҳум У.Б., “Гумхона” МФЙда яшаган, 18 ёшли марҳум И.М.нинг, шунингдек, “Болалик” МФЙда яшовчи, 18 ёшли Ш.Х. ҳамда “Бойистон” МФЙда яшовчи 18 ёшли Ж.Қ. нинг оилаларини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармасида шаклланган пул маблағлари ҳисобидан (ҳар бир оилага) бир марталик 10 миллион сўм миқдорида пул маблағи ажратилади.
Шунингдек, мазкур қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш туман ҳокимининг молия- иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи (А.Сиддиқов) зиммасига юклатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонадаги 4 қаватли бинонинг ер тўласида жойлашган караоке кафесида содир бўлган ёнғин оқибатида 6 киши ҳалок бўлгани юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилган эди. Тузилган ҳукумат комиссияси бир ҳафта давомида вафот этганларнинг оила аъзоларига ҳамда жабрланганларга тиббий, моддий, психологик жиҳатдан ёрдам кўрсатиши белгиланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь