Фарғонадаги даҳшатли ЙТҲда икки мактаб ўқувчиси ҳам ҳалок бўлгани айтилди
3-саҳифа
−
22 Ноябрь 2023
6476Аввалроқ Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида ISUZU русумли юк машинаси светофорда тўхтаб турган Damasʼга бориб урилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Вафот этганлар сони яна икки кишига ортди. Бу ҳақда “Замон” дастурида маълум қилинди.
Айтилишича, ушбу йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлган яна икки нафар шахс Бувайда туманидаги 7-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчилари бўлган. Ўқувчи қизлар тонгда оналарига ёрдамлашиш мақсадида сабзи юлиш учун далага кетаётган бўлган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг Бувайда туманидаги шошилинч тиббиёт бўлимига жами 10 нафар фуқаро олиб келинган. Улардан беш нафари аёллар бўлган, яна беш нафари эса ўқувчилардир. Ҳозирда 6 киши шифохонада даволанмоқда, уларнинг айримларининг аҳволи ёмон.
Шунингдек, маълум қилинишича, ўқувчиларнинг ота-оналари фарзандлари меҳнатга жалб қилингани учун аввал ҳам бир неча маротаба жаримага тортилган.
Ушбу ҳолат юзасидан ISUZU ҳайдовчисига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
LiveБарчаси