Фарғонадаги бозорда 25 та дўкон ёниб кетди

3-саҳифа

image

Бугун, 1 февраль куни Фарғона вилояти, Қува туманидаги савдо комплексида йирик ёнғин юз берди. Ёнғинни ўчиришга 11 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

Билдирилишича, соат 06:23да туманнинг “Ғалаба” МФЙ, Бўстон кўчасида жойлашган Қува савдо комплексида (бозор)  тахминан 25 та кийим-кечак дўконининг томи, шифти ва ички қисми ёнган.

Ёнгин ўчириш экипажлари воқеа жойига соат 06:27да етиб бориб, ёнғин 07:10да қуршаб олиниб, 07:37да ўчирилди.

Ҳодиса оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.

Воқеа жойига вилоят ҳамда туман ФВБлари раҳбар ходимлари ва 11 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин

Баҳолаганлар

597

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг