Фарғонадаги бозорда ёнғин юз берди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани марказида жойлашган “Yangi Bozor SMR” МЧЖ савдо мажмуасида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ФВБ маълум қилди.

Кеча, 22 январь куни соат 05:30 лар атрофида Ўзбекистон тумани “Бозор Яйпан” МФЙ, Ибн Сино кўчасида жойлашган “Yangi Bozor SMR” МЧЖ савдо мажмуасида ёнғин келиб чиққан.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинни келиб чиқишига кучли шамол ва электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин тегишли куч воситалар ёрдамида ўз вақтида бартараф этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими ҳамда ФВБ ходимлари томонидан текширув ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин

Баҳолаганлар

256

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг