Фарғонада ЙТҲ оқибатида йўловчилари бор Spark ағанаб кетди
3-саҳифа
−
15 Август 2023
5915Фарғона вилояти Олтиариқ туманида Spark ҳамда Cobalt машиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Айтилишича, Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р-112 “Фарғона халқаси” автомобиль йўлида ҳаракатланаётган Spark машинаси ҳайдовчиси қайрилиш учун йўлнинг иккинчи бўлагидан асосий қисмига ўтишни режлаштирган. Шу пайт Spark’нинг ортидан келаётган Nexia ҳайдовчиси унга йўл бериш учун тезликни пасайтирган.
Айни пайтда автомобиль ортидан келаётган Cobalt автомобили оралиқ масофани сақламаганлиги сабабли дастлаб Nexia, сўнгра Spark’га бориб урилиши оқибатида Spark ағдарилиб кетган. ЙТҲ сабабли Spark машинасида бўлган икки нафар йўловчи енгил тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда Олтиариқ тумани ички ишлар бошқармаси ЙҲХГ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 14 август куни Тошкент вилояти Қибрай туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 18 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь