Фарғонада зилзила содир бўлди

Жамият

image

Бугун, 18 июль куни Фарғона вилоятида 3,9 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Манбага кўра, 18 июль куни соат 08:45 (Гринвич бўйича соат 03:45) да Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида зилзила қайд этилган. Зилзила эпимаркази Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида жойлашган. Унинг координаталари 40,32 градус,  шимолий кенглик 71,93 градус шарқий узунликка эга.

Шунингдек, зилзила магнитудаси 3,9 баллга, чуқурлиги 15 километрга тенг. Ер қимирлашининг эпимаркази Тошкентдан 251 километр жануби-ғарбда жойлашган.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Қувасой шаҳрида – 3 балл, 5 километр;
Фарғона шаҳрида – 2-3 балл, 14 километр;
Фарғона туманида – 2-3 балл, 16 километр;
Тошлоқ туманида – 2 балл, 23 километр;
Қува туманида – 2 балл, 24 километр;
Марғилон шаҳрида – 2 балл, 24 километр


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг