Фарғонада юқори тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи икки инсон ўлимига сабабчи бўлди
3-саҳифа
−
16 Ноябрь 2020
4649Марғилонда ёш йигитнинг эътиборсиз ҳолда машина бошқариши ўзи ва яна бир инсоннинг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хмзмати хабар берди.
Жорий йилнинг 6 ноябрь куни соат, тахминан, 22:30 ларда Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида Aлишер Навоий кўчаси бўйлаб юқори тезликда ҳаракатланаётган 22 ёшли ҳайдовчи бошқарувни йўқотган. Натижада, бошқарувдаги Spark автомашинаси Чинор дарахтига урилган.
Оқибатда, ҳайдовчи ва машинада бўлган яна бир 17 ёшли йўловчи олган оғир жароҳат тўфайли вафот этган.
Ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.
Динара Юсупова
LiveБарчаси