Фарғонада вояга етмаган бола машинада тенгқурини уриб юборди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Бувайда туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасига жиддий эътибор қаратилмаётгани кўплаб танқидларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси расмий изоҳ берди.

Жорий йилнинг 27 март куни вояга етмаган И.Ш Nexia-3 автомашинасида туманнинг Бачқир қишлоғида ҳаракатланиб бораётиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл четида кетаётган вояга етмаган пиёда Т.И. ни уриб юборган. Шунингдек, йўл четида тўхтаб турган фуқаро Т.У.га тегишли Nexia-3 машинасига бориб урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Суд тиббий экспертизасининг хулосасида Т.И. ёпиқ бош мия жароҳати, бош энса суягини синиши, энса соҳасининг эзилиб йиртилиши каби ҳаёт учун хавфли, оғир тан жароҳати олгани кўрсатилган.

Ҳодиса оқибатида ҳар иккала Nexia-3 автомашиналари ҳам турли даражада шикастланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан вояга етмаган И.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

“Якунига кўра қонуний қарор қабул қилиш учун суд органига юборилганини ҳамда туман прокуратураси томонидан жиноят иши доирасида фуқаро Т.У.нинг автомашинасига етказилган 24 336 000 сўм миқдоридаги зарарни ундириш борасида судга даъво аризаси киритилганини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Фарғона Nexia-3

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг