Фарғонада вилоят раҳбариятининг масъулиятини ошириш бўйича янги тизим жорий этилади

Жамият

image

Эндиликда вилоят раҳбариятининг масъулиятини ошириш бўйича Фарғонада янги тизим бўлиши белгиланди. Бу ҳақда бугун, 12 июль куни Қувада Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилаётган йиғилишда маълум қилди.

Билдирилишича, вилоят ҳокимининг ўзи ва ҳар бир ўринбосари, 19 та туман ва шаҳар ҳокими кунига камида 5 тадан тадбиркор ва хорижий инвесторни қабул қилиб, уларнинг муаммосини ҳал қилади. 

Улар ҳар ҳафта телевидение, радио орқали аҳоли ва тадбиркорларга бўлаётган ўзгаришларни айтиб бориши белгиланди. Йил якунида уларнинг фаолияти сарҳисоб қилиниб, тегишли чора кўрилади.

Вилоят кенгаши депутатлари ҳам комиссия тузиб, ҳар бир рақамни назоратга олиши муҳимлиги қайд этилди.

Қайд этилишича, бу йил “Ташаббусли бюджет” доирасида Фарғонадаги 266 та лойиҳага 340 миллиард сўм ажратилган. Йиғилишда уч ойдан бери кўплаб лойиҳалар бўйича ҳали амалий иш бошланмагани қаттиқ танқид қилинди.

Шу ойнинг ўзида “Ташаббусли бюджет”га вилоят бюджетидан ҳозиргача берилмаган маблағларни ўтказиб бериш топширилди. Таъкидланишича, бунинг ҳисобига 35 та маҳалладаги электр, газ ва йўл масаласи ҳал бўлади.

Умуман, туманлар маҳаллий бюджетида маблағни кўпроқ қолдириш мақсадида жисмоний шахслардан даромад солиғини ярмини туман бюджетида қолдириш масаласини кўриб чиқиш топширилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Фарғона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг