Фарғонада ўзини сувга ташлаган 22 ёшли аёлнинг жасади 3 кунда топилди

3-саҳифа 5728
image

Фарғонада 22 ёшли аёл каналга ўзини ташлаб, чўкиб кетди. Унинг жасади эса уч кун ўтгач топилди. Бу ҳақда “Bu kun” информацион дастури хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, Фарғона вилояти Тошлоқ туманида 22 ёшли аёл турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб қолиш оқибатида ўзини Катта Фарғона каналига ташлаб, бедарак йўқолган. Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари амалга оширган қидирув-қутқарув ишларини олиб бориб, аёлнинг жасадини уч кун ичида топган. 

Қайд этилишича, аёлнинг жасади жорий йилнинг 7 июль куни тушдан сўнг, ҳодиса содир бўлган жойдан 200 метр чамасидаги узоқликда жойлашган чуқурликдан топилган ва сувдан олиб чиқилган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат қонун доирасида ўрганилиб, тергов ва суриштирув жараёнлари олиб бориляпти.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 321
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×