Фарғонада уйида фоҳишахона ташкил қилган эркак қамалди
3-саҳифа
−
27 Июнь 2023
15509Фарғона шаҳрида яшаш уйида фоҳишахона ташкил қилган эркак 5 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.
Унга кўра, Ў.А. исмли фуқаро Фарғона шаҳар “Дўстлик” МФЙ Алишер Навоий кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг ёнма-ён жойлашган хонадонларидан фоҳишахона сифатида фойдаланаётган вақтда тегишли органлар томонидан тегишли шахслар, пул ва шу каби ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Таъкидланишича, мазкур фуқаро 2022 йилда ҳам Фарғона шаҳар судида фоҳишахона ташкил қилганлик жинояти бўйича судланиб, ахлоқ тузатиш жазоси тайинланган, у ушбу жазодан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан 2023 йилнинг 8 январь санасида яшаш уйида фоҳишахона ташкиллаштириб, қўшмачилик қилганликда айбли деб топилган.
Шунингдек, жорий йилнинг 23 июнь куни вилоят суди апелляция инстанциясида судланувчининг жиноятга нисбатан биринчи инстанция томонидан чиқарилган ҳукмдан норози бўлиб ёзган апелляция шикояти кўриб чиқилган.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг қарорига кўра, Ў.А. Жиноят кодексининг 131-моддаси 4-қисми “б” банди билан айбли деб топилиб, унга нисбатан шу модда асосида 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳамда Жиноят кодексининг 60-61-моддалари тартибида илгариги жазо тайинланиб, шартли озод қилинган қисмини қисман қўшиш орқали 5 йил 2 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Шунингдек, навбатдаги суд мажлисида судланувчининг жазога енгиллик киритиш юзасидан берган аризаси Фарғона вилоят судининг апелляция инстанциясида кўриб чиқилиб, жиноят ишлари бўйича шаҳар судининг ҳукми адолатли тайинланган деб топилган ҳолда, мазкур жазо ўзгартиришсиз қолдирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь