Курс UZS

USD

12 884.62

-15.29

EUR

13 495.35

-12.15

RUB

148.85

2.11

Фарғонада устозининг Damas’ини ҳайдаган бола ЙТҲга учраб, вафот этди (видео)

3-саҳифа

image

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида 17 ёшли бола устозининг Damas’ида BYD билан тўқнашиб, олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, кеча, 30 январь куни ўтказилган рейд тадбири давомида 2004 йилда туғилган фуқаро М.Ғ. амакиси Ё.Ғ.га тегишли BYD Song EV русумли автомобилни тегишли ҳужжатларсиз бошқаргани учун маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Вазирлар Маҳкамасининг 149-сон қарори асосида ЙПХ инспектори сафдор Р.Қ. томонидан жарима майдончасига олиб кетилаётганда 2007 йилда туғилган вояга етмаган Х.Н. устози А.С.га тегишли (устози А.С. вояга етмаган Х.Н.нинг ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлигини била туриб, автомобилни унга берган) Damas русумли автомобилни ҳайдовчилик гувоҳномасиз  бошқариб, “Қапчуғай” маҳалласида иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга чиқиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Билдирилишича, ЙТҲ оқибатида Damas ҳайдовчиси Х.Н. тан жароҳати олиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Термиз тумани Қорахон маҳалласи ҳудудида Damas машинаси уриб юборган 8 ёшли бола ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг