Фарғонада шифокор пора билан қўлга тушди

3-саҳифа

image

Фарғона вилояти Қўқон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокори 300 АҚШ доллари миқдоридаги пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Олий суд жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судига таяниб хабар берди.

Хабарда айтилишича, шифокор Ш.Р. 2021 йил август ойидан буён поликлиниканинг врачлик маслаҳат комиссиясида ишлаб келаётган бўлган. Унинг вазифалари қаторига эса оилавий поликлиникалар томонидан бирламчи ногиронликка тавсия қилинган беморларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиб, камчиликлари юзасидан тегишли тавсиялар бериш, ногиронлик юзасидан ҳисоботларни тайёрлаш ва тиббиёт бирлашмасига топшириш, гастроэнтерология соҳасида ошқозон-ичак касалликларини даволаш кабилар кирган. 

“Шу йилнинг август ойида ҳамшира С.Т. шифокор Ш.Р.нинг хонасига фуқаро М.С.ни бошлаб киради. Сўнг ўша йигитни қариндоши сифатида таништириб, синглиси М.Ж.га ногиронлик гуруҳи белгиланишида ёрдам беришни илтимос қилади. Шунга биноан у фуқаро М.С.нинг қўлидаги ҳужжатлар билан танишиб чиқади. Қолаверса, яна баъзи ҳужжатларни тайёрлаб келишини айтади.

Шундан кейин орадан тахминан бир ой вақт ўтиб, фуқаро М.С. яна шифокор аёлга учрашади. Шифокор унинг кўз олдида шаҳар тиббий меҳнат эксперт комиссияси масъуллари билан телефон орқали гаплашган. Яъни муқаддам беморнинг битта буйраги олиб ташлангани ва айни пайтдаги ҳолатига оид тиббий хулоса бўйича улар билан маслаҳатлашган. Беморга бу ишнинг ўзига яраша хизмати бор эканини айтиб, ундан синглисига ногиронлик гуруҳи белгиланиши учун 300 АҚШ доллари беришини сўраган”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, фуқаро Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қўқон шаҳар бўлимига шифокорнинг таъмагирлиги сабаб мурожаат қилган. 

“Оқибатда Ш.Р. 2022 йил 21 сентябрь куни ўз хизмат хонасида ҳамшира орқали фуқаро М.С.дан 300 АҚШ долларини олган вақтида ушланди”, дея қўшимча қилинади хабарда.

Хабарда айтилишича, шифокорга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди уни Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг