Фарғонада санитар тозалаш корхоналари аҳолига 40 млрд сўм асоссиз қарз ёзгани аниқланди

3-саҳифа

image

Фарғонада санитар тозалаш корхоналари аҳолига 40 млрд сўм асоссиз қарз ёзгани аниқланди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

Текширув давомида 2023 йилда истеъмолчи абонентлар хонадонларига ҳисобланган қарздорлик суммалари таркибидаги кўрсатилмаган хизматлар қисми учун номуайян доирадаги истеъмолчиларга жами 30 млрд сўмдан ортиқ қарздорлик ҳисобланганлиги ҳамда ушбу кўрсаткичлар 2024 йилинг 6 ойи давомида жами 10 млрд сўмни ташкил этгани маълум бўлган.

Билдирилишича, қўмитанинг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан хизмат кўрсатувчи субъектлар истеъмолчиларга ушбу хизмат турини кўрсатилиши давомида Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни 21-моддаси талабларини (шартноманинг истеъмолчи ҳуқуқларини чеклаб қўядиган шартлари ҳақиқий эмаслиги, яъни сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек, кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмас) бузганлиги аниқланиб, ўтган вақт давомида жами ҳисобланган 40 млрд сўмдан ортиқ асоссиз қарздорликлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиб берилиши таъминланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг