Каримовга мурожаатидан кейин қамалган ўқитувчи Мирзиёев даврида оқланди

Жамият

image

Фарғонада 25 йил аввал бўҳтон орқасидан 2 йилга қамалиб, меҳнатга мажбуран жалб қилинган ўқитувчи суд ҳукми билан оқланди.

ЎзАнинг ёзишича, Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди кассация судлов ҳайъати томонидан Бағдод туман судининг 1994 йил 20 декабрда Турсунхўжа Абдураҳмоновга нисбатан чиқарган айблов ҳукми бекор қилинди. Фарғонада бўҳтон қурбони бўлиб, суд ҳукми билан оқланган ўқитувчидан прокурор 25 йил аввалги хатолик учун узр сўради.

Суднинг ҳукмига кўра, Турсунхўжа Абдураҳмонов бир дона қирқма ов милтиғини ётоқхонасидаги ёстиқ остида ва 41 грамм кўкнор бошоқларини меҳмонхонасидаги дераза токчасида қонунга хилоф равишда сақлаганликда айбланган ва 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниб, меҳнатга мажбуран жалб қилинган эди. Вилоят суди мазкур жиноят ишини кўриб чиқиб, уни жиноят содир этмаган деб топди ва уни Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 83-моддасига асосан реабилитация қилди, яъни оқлади. 

Судда аниқланишича, ўқитувчилар иш ҳақини ошириш ҳақида Ўзбекистон Президентига мурожаат қилишгани учун мактабнинг илмий мудири Абдураҳмонов ўша вақтдаги вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан уюштирилган бўҳтон қурбони бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

суд Фарғона

Баҳолаганлар

423

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг